1

Нуробод тумани ИИБга янги раҳбар тайинланди

ЖАМИЯТ 28.03.2022, 23:15
Нуробод тумани ИИБга янги раҳбар тайинланди

Самарқанд вилояти Нуробод тумани ИИБга янги бошлиқ тайинланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ маълум қилди

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Рахмат Маматов томонидан Нуробод туманида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, шахсий таркибнинг хизмат интизоми ҳамда қонунчиликка риоя қилиш масалаларига бағишланган учрашув ўтказилди.

Учрашув аввалида Бошқарма бошлиғи Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан туман ИИБ бошлиғи лавозимига янги тайинланган подполковник Сувонқулов Зокир Латиповични шахсий таркибга таништирди.Тайинловга қадар З.Сувонқулов Қўшработ тумани ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.  

Туман ИИБнинг олдинги раҳбари подполковник Очилов Аслам Нуруллаевич бошқа лавозимга ўтганлиги муносабати билан лавозимидан озод этилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1