АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?  

'Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?   'ning rasmi

"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучайиши мукин. Ҳаво ҳарорати 5-10° илиқни ташкил этади.

Тошкентда вақти-вақти билан бироз ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мукин. Ҳарорат 8-10° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар