1

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов хорижда даволанмоқда

ЖАМИЯТ 29.03.2022, 13:31
Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов хорижда даволанмоқда

75 ёшли Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов хорижда даволанмоқда. Бу ҳақда ТИВ хабар қилди.

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири А.Камилов сўнгги ўн кун давомида сурункали касалликлари туфайли Тиббиёт бош бошқармасининг 1-сон Марказий клиник шифохонасида тиббий муолажалар олди. 

Шифокорларнинг консилиум хулосасига кўра, А.Камиловнинг саломатлигини янада чуқуррок текширувдан ўтказиш зарурати юзага келгани сабабли, айни кунларда вазир ихтисослашган тиббий кўрикдан ўтиш ва тегишли муолажаларни олиш мақсадида хорижда даволанишни давом эттирмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1