1

Жорий йилги кириш имтиҳонларида 1 млн.дан ортиқ абитуриент иштирок этиши кутилмоқда — ДТМ

ЖАМИЯТ 29.03.2022, 14:36
Жорий йилги кириш имтиҳонларида 1 млн.дан ортиқ абитуриент иштирок этиши кутилмоқда — ДТМ

Жорий йилда 50 га яқин турдаги тест синовларида 2 млн. нафарга яқин талабгор тест синовидан ўтказилиши режалаштирилмоқда. Олий таълим муассасаларининг бакалавриати таълим йўналишларига кириш тест синовларида 1 млндан ортиқ абитуриент иштирок этиши кутилмоқда. Бу ҳақда азирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолияти таҳлили, юклатилган вазифалар ижроси юзасидан бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар қилди "Даракчи" мухбири Мафтуна Жўраева. 

Маълум қилинишича, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан ҳамкорликда 2 хил сценарий асосида 94 та катта сиғимли павилонлар ҳамда 53 та стадион ва хиёбонлар танлаб олинди. Уларнинг чизма лойиҳалари тайёрланиб, тегишли ташкилотлар билан келишилмоқда.

Тест синовларига гуруҳ назоратчиси сифатида жалб этиш учун 5669нафар олий таълим ва халқ таълими тизими ходимлари номзод сифатида белгиланди ҳамда маълумотлари шакллантирилди. 24-28 март кунлари ўқув-семинар машғулотларининг биринчи босқичи ўтказилди.

Тест синовлари жараёнидаги инсон факторини камайтириш мақсадида ахборот-коммуникация технологияларини қўллашда сунъий интеллект элементларидан фойдаланиш жорий этилади.

Мазкур қарорга кўра, тест синовлари натижаларини эълон қилиш муддати 3 ҳафтадан  1 ҳафтагача қисқартирилди. 

Бухоро вилоятида тест синовларини йил давомида ўтказишга мўлжалланган 1000 ўринли бино қурилиб, фойдаланишга топширилди. Айни кунларда Наманган, Андижон, Самарқанд вилоятларида шундай биноларнинг қурилиши кетмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1