17-май куни "Hilton Tashkent City" меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги кўмагида Ўзбекистон Хусусий туристик ташкилотлар ассоциацияси (АПТО) томонидан “Tashkent Travel Mart 2022” халқаро сайёҳлик кўргазмаси бўлиб ўтади.
Туризим ва маданий мерос вазирилигининг хабар беришича, ушбу кўргазма туристик ташкилотларига мижозлар базасини кенгайтириш, янги ҳамкорликларни ўрнатиш ва туризм соҳасидаги шериклар билан алоқаларни мустаҳкамлаш имконини беради.
Кўргазмада турар жойлар, авиакомпаниялар, кириш ва чиқиш туризми билан шуғулланувчи туроператорлар, транспорт компаниялари, суғурта компаниялари иштирок этиши мумкин.






