Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Самарванд вилояти Булунғур тумани бўлими томонидан ДХХ ва ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда енгил машинада 15 дона олтин қотишмаси борлиги аниқланди.
Фуқаро О.А. бошқарувидаги “Laсetti” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда аниқланган олтиннинг оғирлиги 525,9 граммни ташкил этган. (Умумий баҳоси 358,2 миллион сўм).
Маълум бўлишича, ҳайдовчига уларни Навоий вилоятида истиқомат қилувчи фуқаро Ш.Н. берган бўлиб, Тошкент шаҳрига фуқаро Э.Қ.га етказиш топширилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






