АсосийJamiyat

Бош прокуратура марҳум ходимининг оиласига 1 миллиард сўм тўлаб бериши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

'Бош прокуратура марҳум ходимининг оиласига 1 миллиард сўм тўлаб бериши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди'ning rasmi

Аввалроқ, Бош прокуратуранинг иш вақтида вафот этган ходимининг оиласига нафақа пули тўлаб берилиши ҳақида хабар бергандик. Бош прокуратура Матбуот хизматининг хабарига кўра, Бош прокуратура томонидан қонуний кучга кирмаган суднинг ҳал қилув қарорининг асослилиги атрофлича ўрганилади.

Мазкур хабар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади:

  1. биринчидан, прокуратура органлари тизимидаги ҳар бир ходим ва унинг оила аъзоларининг муносиб ижтимоий ҳимоя қилинишидан биринчи навбатда Бош прокуратуранинг ўзи манфаатдордир;
  2. иккинчидан, ҳар қандай ижтимоий ҳимоя, хусусан нафақа пулларининг тўлови қонунга сўзсиз риоя қилинган ҳолда амалга оширилиши шарт. Айниқса, бюджет интизомига риоя этилишини назорат қилишга масъул бўлган, айнан бюджетдан молиялаштириладиган прокуратура органларида бу тамойил устувор аҳамиятга эга. Бинобарин, марҳум ходим С.Раҳмановнинг вафоти муносабати билан унинг яқинларига тегишли тўловлар қонунда белгиланган энг юқори миқдорда тўлаб берилган;
  3. учинчидан, ҳали қонуний кучга кирмаган фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг Н.Раҳманова даъволарини қисман қаноатлантириш тўғрисидаги ҳал қилув қарорининг асослилиги Бош прокуратура томонидан атрофлича ўрганилади ва тегишли муносабат билдирилади.

Зотан, амалиётда ҳатто қотилликда ва бошқа оғир жиноятларда айбланган фуқароларнинг қуйи инстанция судлари томонидан асоссиз оқлангани ёки аксинча, айбсизлар айбдор деб топилгани,  прокуратуранинг саъй-ҳаракатлари билан эса, адолат қарор топганига оид кўплаб маълумотлар жамоатчиликка яхши маълум.

Шу боис, судлар томонидан ҳали қонуний кучга кирмаган қарорлар юзасидан шошма-шошарлик билан жамоатчиликка ахборот беришнинг мақсадга мувофиқ эмаслигини яна бир карра таъкидлаймиз.

    Бошқа янгиликлар