1

Наманганда картошка нархидан норози аёллар бозорда жанжал қилди

ЖАМИЯТ 30.03.2022, 10:05
Наманганда картошка нархидан норози аёллар бозорда жанжал қилди

Ижтимоий тармоқларда бозор ҳудудида бир гуруҳ шахсларнинг ўзаро тортишаётган ҳолати акс этган тасвирлар тарқатилди. Наманган вилоят ИИБ ҳолат бўйича маълумот берди

Хабарда айтилишича,  мазкур ҳолат шу йилнинг 29 март куни Наманган шаҳрида жойлашган "Чорсу" деҳқон бозори ҳудудида ташкил этилган ярмаркада картошка маҳсулоти арзонлаштирилган ҳолда сотилган жараёнда юзага келган. 

Бозор ичида савдо қилаётган бир нечта аёллар картошканинг нархига эътироз билдириб, жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи ҳатти-ҳаракатларни содир этган. 

Ҳолат юзасидан ҳудудий Ички ишлар бўлими ва профилактика инспекторлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан тегишли тартибда хужжатлар расмийлаштирилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1