АсосийJamiyat

Самарқандда "Lacetti" дан ярим кило олтин қотишмалари топилди

'Самарқандда "Lacetti" дан ярим кило олтин қотишмалари топилди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Булунғур туман бўлими томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган

Унда фуқаро О.А. бошқарувидаги Lacetti автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилган. Натижада машинада оғирлиги 525,9 грамм бўлган умумий баҳоси 358,2 миллион сўмлик 15 дона олтин металл қотишмалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган. Ҳайдовчи уни Навоий вилоятида яшовчи фуқаро Ш.Н.дан олиб, Тошкент шаҳридаги фуқаро Э.Қ.га етказиши керак бўлган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар