АсосийJamiyat

Ўзбекистон ва Туркия Адлия вазирликлари суд экспертизаси соҳасида ҳамкорлик меморандумини имзолашди

'Ўзбекистон ва Туркия Адлия вазирликлари суд экспертизаси соҳасида ҳамкорлик меморандумини имзолашди'ning rasmi

Туркия Республикаси Режеп Таййип Эрдўғаннинг мамлакатмизга расмий ташрифи доирасида жорий йилнинг 29 март куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан Туркия Республикаси Адлия вазирлиги ўртасида суд экспертизаси соҳасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Бу ҳақда darakchi.uz га  Ўзбекистон Адлия вазирининг Матбуот котиби хабар берди.

Мазкур меморандумнинг мақсади суд экспертизаси соҳасида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга интилган ҳолда ушбу соҳада замонавий усуллар ва воситаларни қўллаш орқали жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини оширишдан иборат.

Меморандум доирасида суд экспертизаси соҳасида институционал, ҳуқуқий ва методологик муаммолар бўйича тадқиқотлар ва изланишлар олиб бориш, ўқув курслари, конференциялар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш кўзланмоқда.

Мазкур ҳужжат суд экспертизаси соҳасида замонавий илмий усуллар ва воситаларни қўллаган ҳолда экспертизанинг янги турларини амалиётга татбиқ этиш учун хизмат қилади

    Бошқа янгиликлар