1

"Uzcard" янги тўлов карталарини тақдим этди

ЖАМИЯТ 30.03.2022, 15:32
"Uzcard" янги тўлов карталарини тақдим этди

30 март куни "Ягона умумреспублика процессинг маркази" МЧЖ (ЯУПМ) банкларга "Uzcard пластик" карталарини мижозларига "бир зумда" ишлаб чиқариш имконини берувчи янги хизматни тақдим этди. Бу ҳақда "Даракчи" мухбири Моҳинур Рустамова хабар қилмоқда.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда иштирокчиларга рақамлари бўрттирилган янги турдаги карталарни чоп этиш жараёни намойиш этилди. Мазкур карталарнинг рақамлари 8600 билан эмас, балки 5614 билан бошаланади.Таъкидланишича, карта "Entrust" компаниясининг "Entrust Datacard 840CE" моделдаги ускунаси ёрдамида яратилган.

Мутахассисларнинг эътироф этишларича, мазкур картани расмийлаштириш ва фаоллаштиришга 5 дақиқа кифоя қилади. Яъни мижозлар  пластик картани олиш учун банкка икки марта келиш шарт эмас.

Мазкур карталар билан жамоат транспортида йўлкирани тўлаш мумкин.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1