Нукус шаҳрида фуқарони “Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” УКга ишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ва унинг шериги ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Таъкидланишича, фуқаро А.С. фуқаро Д.ни танишлари ёрдамида 3 000 АҚШ доллари эвазига “Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” УКга ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилиб, шундан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланган. Унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда Қўнғирот саноат техникуми директори М.Т. 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






