АсосийJamiyat

Россияда кўп қаватли уйдан тушиб кетган фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди

'Россияда кўп қаватли уйдан тушиб кетган фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди'ning rasmi

Кўпқаватли уйдан йиқилиб тушган юртдошимиз Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар қилди.

Маълум қилинишича, Россия Федерациясининг Владивосток шаҳрида хоразмлик юртдошимиз Ю.Р. эҳтиётсизлик оқибатида кўпқаватли бинонинг 2-қаватидан тушиб кетган. Натижада ногиронлик аравачасига ўтириб қолган.

Мамлакатимизнинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан фуқарога Владивосток-Тошкент йўналишидаги авиарейс учун авиачипта олиб берилди. Маҳаллий ўзбек диаспораси вакиллари ва фаол ватандошлар ҳамкорлигида Ўзбекистонга қайтарилди.

 

    Бошқа янгиликлар