Британия ҳукумати Афғонистон аҳолисига қўшимча гуманитар ёрдам ажратди. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
Унинг умумий миқдори 286 миллион фунт (374,5 миллион доллар)ни ташкил этади.
"Буюк Британия афғон халқини қўллаб-қувватлаш ҳамда энг муҳим маҳсулотлар ва дори-дармон етказиб беришда бошқаларни ортидан эргаштирмоқда. Иттифоқчи ва ҳамкорларимиз билан бирга Афғонистонга ёрдам бериш учун кўпроқ ишлар қилишимиз мумкин", — деган ташқи ишлар вазири Лиз Трасс.
БМТ маълумотларига кўра, ҳозирда 10 миллион афғонистонлик бола гуманитар ёрдамга муҳтож. Лондон томонидан ажратилаётган маблағ БМТнинг турли тузилмалари орасида тақсимланади ва тўғридан-тўғри "Толибон" томонидан тузилган ҳукуматга йўналтирилмайди.






