АсосийJamiyat

"Терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда"

'"Терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда"'ning rasmi

Ўзини ётоқхонанинг 9-қаватидан  ташлаган Самарқанд давлат университети талабаси бўйича расмий маълумот берилди.

Кеча Самарқанд давлат университети талабаси ўзини ётоқхонанинг 9- қаватидан ташлагани ҳақида маълум қилгандик.

Қайд этилишича, қиз ётоқхонанинг 6-қаватида яшаган, бироқ 9-қаватга чиқиб ўзини ташлаб юборган.

Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси ҳамда Самарқанд давлат университети ахборот хизмати муносабат билдирди.

"29 март куни тунги соат тахминан 02:03 да Пастдарғом туманида яшаган Э.С. Самарқанд шаҳри Спитаменшоҳ кўчасида жойлашган кўп қаватли талабалар ётоқхонасидан тушиб кетиб, оғир тан жароҳати олиши оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ўрганиш натижаси бўйича қўшимча хабар қилинади.",-дейилади прокуратура хабарида.

Самарқанд давлат университети ахборот хизмати талаба қиз оғир, босиқ бўлганини таъкидламоқда

Қайд этилишича, у университет ўқитувчилари ва курсдошлари билан ҳеч қандай зиддиятга бормаган. 

"Ушбу масала Самарқанд давлат университети раҳбарияти томонидан чуқур ўрганилиб, бундай ҳодисалар қайта такрорланмаслиги учун қатъий чора-тадбирлар белгиланди",-дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар