Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Э.Т. тегишли ҳужжатлари бўлмаган Ҳиндистон давлатида ишлаб чиқарилган 434 қути “Вабэнзим-Э” номли дори воситасини фуқаро Ш.га 138,8 млн сўмга сотишга келишиб, эвазига 12 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






