АсосийJamiyat

Шу йилнинг ёзидан бошлаб Chevrolet Tracker-2 автомобилини серияли ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

'Шу йилнинг ёзидан бошлаб Chevrolet Tracker-2 автомобилини серияли ишлаб чиқариш йўлга қўйилади'ning rasmi

“UzAuto Motors” АЖ Асака шаҳридаги заводида янги Chevrolet Tracker-2  автомобилини серияли ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга тайёргарликнинг навбатдаги босқичи бошланди. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар бермоқда

Тест синов тариқасида ишлаб чиқарилган Траcкер автомобиллари "Non sleable", яъни "Сотув учун мўлжалланмаган". Сотув учун мўлжалланмаган автомобилларнинг ишлаб чиқарилиши, йиғув жараёнидаги барча зарурий босқичларни синаб кўриш ҳамда қайта ишлаш имконини беради.

Tracker автомобили ишлаб чиқарилишини йўлга қўйишга тайёргарлик жараёнида синов учун 16 дона автомобил ишлаб чиқарилади. Кейинчалик ушбу автомобиллар нотекис йўлда ҳаракатланиш ва иқлим шароитига мослашувчанлиги текширувдан ўтказилади.

– Ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва синовдан ўтказишга тайёргарликнинг барча босқичлари режа асосида олиб борилмоқда, камчиликлар аниқланмади, – дейди лойиҳа раҳбари Толибжон Самсоқов.

Аввал хабар берилганидек, "UzAuto Motors" АЖ жорий йилнинг ёзида Чевролет Траcкер-2 автомобилини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Автомобил ЛЕД ёритгичли кундузги чироқлар, рангли 8 дюмли сенсор дисплей Чевролет МйЛинк, 6 динамикли мултимедиа тизими, кўпфункцияли рул, кондиционер, панорамали люк ва орқа ойна истиш тизими, олд ва орқа ойна электроподёмник билан жиҳозланган.

Chevrolet Tracker-2 автомобили 6 та хавфсизлик ёстиқчалари, орқа кўриниш камераси, шиналар босими мониторинги тизими, барқарорликни назорат қилиш тизими (ЭСП), тормоз (АБС) тизими, тепаликка кўтарилишга ёрдам тизими (ҲСА), орқа парктроникларва болалар ўриндиғи Исофих хавфсизлик технологияларига эга.

    Бошқа янгиликлар