АсосийJamiyat

Тошкентда Radisson Individuals бренди остидаги Марказий Осиёда биринчи меҳмонхона очилди

'Тошкентда Radisson Individuals бренди остидаги Марказий Осиёда биринчи меҳмонхона очилди'ning rasmi

30-март куни HOTEL BUSINESS FORUM - 2022 доирасида Тошкентда Radisson Individuals PANARAMS Hotel Tashkent бренди остидаги Марказий Осиёдаги биринчи меҳмонхонанинг тантанали очилиши бўлиб ўтди.   Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги хабар берди.   

 Меҳмонхонада турли тоифадаги 105 та хона мавжуд - стандарт ва студиялардан тортиб кенг икки хонали суитларгача. Баъзи хоналарда шаҳарнинг панорамик манзарали балконлари мавжуд. Меҳмонхона 225 кв. метрни ташкил этади. Бизнес тадбирлари ёки форумлар, музокаралар учун хоналар мавжуд.

Меҳмонхонанинг 6-қавати панорамали ресторан бўлиб, у нонушта вақтида меҳмонхона мижозлари учун, кечқурун эса шаҳардан келган меҳмонлар учун хизмат қилади.Шунингдек, кечқурун ташриф буюрувчилар жонли мусиқадан баҳраманд бўлишлари мумкин.  

Меҳмонҳона шаҳарнинг асосий кўчаларидан бири Мирзо Улуғбек кўчасида жойлашган бўлиб, унда сузиш ҳавзаси, сауна ва спорт зали мавжуд.

    Бошқа янгиликлар