“Ургут савдо маркази” ҳудудига кирувчи асосий йўлни 10 нафар шахс зўравонлик ва ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда эгаллаб олиниб, улар томонидан ушбу бозорга келган ҳайдовчилардан пул беришлари талаб қилиб келинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Жиноий тўда Самарқанд вилоят ИИБ ЖҚБ Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими хамда ДХХ Самарқанд вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорлигида Ургут туманида ўтказилган тезкор тадбирда қўлга тушди.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатиш чоралари кўрилмоқда.






