АсосийJinoyat

Қирғизистондан Наманган давлат университетига ўқишни кўчириб беришни ваъда қилган фирибгар қўлга тушди

'Қирғизистондан Наманган давлат университетига ўқишни кўчириб беришни ваъда қилган фирибгар қўлга тушди'ning rasmi

Янгиқўрғон туманида фуқароларнинг ўқишини кўчириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Департаментнинг Янгиқўрғон туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро А.А. фирибгарлик йўли билан гўёки ўзининг юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали ҳақ эвазига фуқароларнинг Қирғизистон Республикасидаги олий таълим муассасаларидаги ўқишини Наманган давлат университетига кўчириб беришни ваъда қилиб, 5 нафар фуқаронинг 11 300 АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар