1

Оққўрғондаги болалар боғчасида оммавий заҳарланишнинг сабаблари ҳали ҳам ойдинлашмаган – МТВ

ЖАМИЯТ 31.03.2022, 15:35
Оққўрғондаги болалар боғчасида оммавий заҳарланишнинг сабаблари ҳали ҳам ойдинлашмаган – МТВ

Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги болалар боғчасида оммавий заҳарланиш юз бергани  ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган эди. 

Бугун Мактабгача таълим вазирлиги томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида журналистлар мазкур ҳодисанинг натижалари билан қизиқишди. Бу ҳақда "Даракчи" мухбири Моҳинур Рустамова хабар берди.  

Мактабгача таълим вазирлигининг Болалар саломатлигини таъминлаш ва ихтисослаштирилган МТТ фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бош мутахассиси Дилфуза Ҳасанованинг таъкидлашича, тарбияланувчилар клиник кўринишларига кўра "Ботулизм" ташхисига гумон қилингани, якуний ташхис эпидемиологик суриштирув натижалари ҳамда бактериологик тадқиқот маълумотлари  вавзирликда мавжуд эмас. Ҳолат ҳали ҳам тегишли органлар томонидан ўрганиляпти. 

Маълумот учун, ўтган йилнинг 12 август ҳолатига кўра, 6 нафар тарбияланувчи оғир ҳолатда жонлантириш бўлимида, шундан бир нафар тарбияланувчи ўпканинг сунъий нафас бериш мосламасига уланган бўлиб, ҳолати ўта оғир ҳолатда қолаётгани айтилган, қолган 19 тарбияланувчининг ҳолати ўртача оғир деб баҳолангани маълум қилинган эди.

"darakchi.uz" айни масалага аниқлик киритиш учун Бош прокуратурага мурожаат қилди. Тез орада маълумотлар тақдим этилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1