Сербияда мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига Ўзбекистон фуқаролари таклиф этилади.
- Иш ҳақи соатига 3 евродан тўланади.
Фуқароларнинг турар жойи ва овқатланиш харажатлари иш берувчи томонидан қопланади.
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
- 18 - 45 ёшгача бўлиши;
- мактаб, лицей ёки касб-ҳунар коллежини тамомлаган бўлиши;
- рус ёки инглиз тилида мулоқот қила олиши;
- судланмаган бўлиши.
Мазкур бўш иш ўринларига қизиқиш билдирган фуқаролар учун танловлар вақти ва жойи:
- 1 апрель:
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари учун:
Наманган шаҳри, А.Навоий 15-уй, Ёшлар маркази биноси.
(69) 227-94-64, (69) 227-97-27.
- 4 апрель:
Тошкент шаҳри ва Сирдарё, Жиззах, Тошкент вилоятлари учун:
Тошкент шаҳри Миробод тумани, Шаҳрисабз кўчаси 34-уй.
Мўлжал: Япон маркази биноси.
(71) 236-30-40.
- 5 апрель:
Самарқанд, Бухоро, Навоий, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари учун:
Самарқанд шаҳри, Кўксарой майдони, 1А-уй.
Мўлжал: Вилоят ҳокимияти.
(66) 233-24-00, (66) 233-53-00.
- 7 апрель:
Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси учун:
Урганч шаҳри, Байналмилалчи кўч., 6-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази биноси.
(62) 229-19-96.
Танловда қатнашиш истагида бўлган фуқаролар ўзлари билан қуйидаги ҳужжатларнинг электрон шаклини олиб келиши шарт:
- Хорижга чиқиш паспорти сканер варианти;
- 3,5х4,5 ҳажмдаги фотосуратнинг электрон шакли.






