1

Тадбиркорларнинг масалаларни доимий таҳлил қилиш ва тезкор чораларни кўриб бориш мақсадида Бош вазир бошчилигида кундалик ишлайдиган Республика штаби ташкил этилади

ЖАМИЯТ 31.03.2022, 17:18
Тадбиркорларнинг масалаларни доимий таҳлил қилиш ва тезкор чораларни кўриб бориш мақсадида Бош вазир бошчилигида кундалик ишлайдиган Республика штаби ташкил этилади

Президент матбуот хизмати хабар беришича давлат раҳбари раислигидаги йиғилиш давом этмоқда

 “Ҳозир дунёда жуда мураккаб давр давом этаяпти. Ҳар куни янги синовлар билан тўқнаш келаяпмиз.

Лекин, бу – эртага нима бўлади деб, кутиб ўтириш керак, дегани эмас. Муаммоларни тезкор аниқлаб, ҳал қилиш ва янги имкониятларни излаб топишимиз зарур”, деди Президент.

Қорақалпоғистон, Андижон, Сурхондарёда тадбиркорларнинг муаммоларини ичига кириб, кўп таклифлар тайёрлангани қайд этилиб, қолган вилоятларнинг ҳаракати суст, ташаббус ва таҳлил йўқлиги танқид қилинди.

Масалаларни доимий таҳлил қилиш ва тезкор чораларни кўриб бориш мақсадида, Бош вазир бошчилигида кундалик ишлайдиган Республика штаби ташкил этилади. Ушбу штабга вилоят ҳокимлари ва тегишли вазирлар ҳам аъзо бўлади.

Штаб олдига бозордаги нарх-навони кундалик аҳволи бўйича зарур тезкор чораларни кўриб бориш вазифаси қўйилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1