1

Тошкент инвестиция форумида кўп миллиард долларлик шартномалар ва келишувларига эришилди

ЖАМИЯТ 31.03.2022, 19:02
Тошкент инвестиция форумида кўп миллиард долларлик шартномалар ва келишувларига эришилди

Президент ўтган ҳафта Тошкент инвестиция форумида кўп миллиард долларлик шартномалар ва келишувларига эришилганини қайд этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шунингдек, кўплаб хорижий тадбиркорлар Ўзбекистонда ўз бизнесини бошлаш ёки ривожлантириш бўйича ташаббус қилган.

Шу муносабат билан мутасаддиларга:

- бир ой муддатда Европа, Хитой, Ҳиндистон, Туркия, Корея, Япония компаниялари билан музокаралар ўтказиб, уларнинг ишлаб чиқариш занжирига қўшилиш бўйича амалий ишларни бошлаш, бу ишларга хориждаги элчиларимизни ҳам фаол жалб этиш;

- эркин иқтисодий зоналарда улгуржи савдо компаниялари фаолияти учун имконият яратиш ва уларга имтиёзлар бериш;

- 1 июлга қадар Навоий, Самарқанд, Тошкент вилояти ва 1 сентябрга қадар Бухоро ва Сурхондарёда қўшни мамлакатлар бозорига маҳсулот етказиб берувчи улгуржи савдо ҳудудини ташкил этиш топширилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1