"Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси Серхио Агуэро яна катта футболга қайтмоқчи. Бу ҳақда Marca хабар бермоқда.
"ФИФА менга аллақачон футбол афсонасидек қарамоқда. Лекин мен куни кеча яна майдонга қайтиш ва футбол ўйнаш ҳақида ўйлай бошладим. Шифокорлар менга 5-6 ой майдонга чиқмаслигимни айтишганди. Бироқ мен яна машғулотларга қайтишни истайман. Менга "Интер Майами"дан таклиф бўлди, лекин мен буни рад этдим", - дейди Агуэро.
Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли собиқ футболчи ўтган йилнинг декабрида юрагидаги муаммолар сабаб фаолиятини якунлаганини эълон қилганди.






