АсосийJamiyat

Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларига Тожикистондан автобус қатнови йўлга қўйилади

'Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларига Тожикистондан автобус қатнови йўлга қўйилади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ахборот хизмати буни маълум қилди.

Унга кўра, бир қатор халқаро автобус йўналишларида тажриба-синов тариқасида қатновлар тикланиш арафасида.

Хусусан, Тожикистон  корхонаси яқин орада Ўзбекистонинг қатор шаҳарларига тажриба - синов тариқасида халқаро автобус қатновларини бошлайди.

Таъкидланишича, жорий йилнинг 2 апрель кунидан эътиборан корхона Душанбе – Термиз, Душанбе – Денов ҳамда Панжикент – Самарқанд йўналишларида тажриба-синов тариқасида қатновларни амалга оширади.

"Душанбе – Термиз йўналишада қатнов масофаси 251 км бўлиб, йўналишни босиб ўтишга 5 соат 40 дақиқа вақт сарфланади.

Душанбе – Денов йўналиши қатнов масофаси 107 км, йўналишга сарфланадиган вақт 2 соат 25 дақиқани ташкил этади.

Панжикент – Самарқанд йўналиши қатнов масофаси 64 км бўлиб, йўналишга сарфланадиган вақт эса 1 соат 25 дақиқа",-дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида Тошкент – Хўжанд ва Қўқон – Хўжанд йўналишларида мунтазам қатновлар амалга ошириб келинмоқда.

    Бошқа янгиликлар