АсосийJamiyat

Эртага Олмазор туманидаги бир неча кўчалар 2 соатга ёпилади

'Эртага  Олмазор туманидаги бир неча кўчалар 2 соатга ёпилади'ning rasmi

2022 йилнинг 2 апрел куни пойтахтимизнинг Олмазор туманида "Аждодлар матонати ва жасорати - авлодлар учун намунадир!" шиори остида 5300 метрга оммавий югуриш марафони ўтказилади.  

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг хабар беришича, спорт тадбири соат 9:00да Тошкент тиббиёт академиясидан бошланади ва 11:00гача давом этади. Финиш нуқтаси Тошкент давлат техника университети.  

Марафон даврида Олмазор туманидаги бир неча кўчалар вақтинча ёпилади:  

- Ҳ. Азимов кўчасидан Шифокорлар 1, 2, 3 кўчасигача;  

- Шифокорлар 1, 2, 3 кўчасидан Мирзо Ғолиб кўчасигача;  

- Мирзо Ғолиб кўчасидан Мухбир кўчасигача;  

- Мухбир кўчасидан Университет кўчасигача.  

 

    Бошқа янгиликлар