АсосийJamiyat

Оққўрғондаги болалар боғчасидаги оммавий заҳарланиш бўйича 6 нафар шахс тергов қилинмоқда

'Оққўрғондаги болалар боғчасидаги оммавий заҳарланиш бўйича 6 нафар шахс тергов қилинмоқда'ning rasmi

Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги болалар боғчасида оммавий заҳарланиш юз бергани  ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Маълумот учун, ўтган йилнинг 12 август ҳолатига кўра, 6 нафар тарбияланувчи оғир ҳолатда жонлантириш бўлимида, шундан бир нафар тарбияланувчи ўпканинг сунъий нафас бериш мосламасига уланган бўлиб, ҳолати ўта оғир ҳолатда қолаётгани айтилган, қолган 19 тарбияланувчининг ҳолати ўртача оғир деб баҳолангани маълум қилинган эди.

"darakchi.uz"нинг мазкур ҳодисанинг натижалари бўйича Бош прокуратурага қилган мурожаатига қуйидагича жавоб берилди. 

Таъкидланишича, Тошкент вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Оққўрғон туманидаги 5-сонли МТТ тарбияланувчилари  заҳарланиши билан боғлиқ жиноят иши (Жиноят кодексининг 257-1-моддаси) бўйича тергов ҳаракаталари олиб борилмоқда.  

Ҳозирда жиноят иши бўйича 6 нафар шахсга нисбатан (Жиноят кодексининг 116 207, 257-1-моддалари) айблов эълон  қилиниб, уларга нисбатан тегишли эҳтиет чоралари қўлланилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар