АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистоннинг Биринчи миллий меҳмондўстлик мукофоти 21 та йўналиш бўйича топширилди

Аввал хабар берганимиздек, пойтахтимизда 30-31 март кунлари “II – Hotel Business Forum - 2...

'Ўзбекистоннинг Биринчи миллий меҳмондўстлик мукофоти 21 та йўналиш бўйича топширилди'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, пойтахтимизда 30-31 март кунлари “II – Hotel Business Forum - 2022” бўлиб ўтди.  

Мамлакатимизда меҳмонхона саноатини барқарор ўсишини таъминлашга қаратилган Форум доирасида кеча Ўзбекистоннинг Биринчи Миллий меҳмондўстлик мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Унда 21 та:

Энг яхши мини меҳмонхона;

Энг яхши бутик меҳмонхона;

Энг яхши бизнес меҳмонхона;

Энг яхши минтақавий кичик меҳмонхона;

Тошкент шаҳридаги энг яхши кичик меҳмонхона;  

Ногиронлиги бўлган инсонлар учун энг яхши инфротузилма;

Энг яхши апарт меҳмонхона;

Энг яхши дизайнга эга Тошкент шаҳридаги меҳмонхона;

Энг яхши дизайнга эга минтақавий меҳмонхона;

Энг яхши шаҳар ташқарисидаги меҳмонхона;

Энг яхши “Хостел”;

Энг яхши меҳмон уйи;

Энг яхши рестрона менеджери;

Меҳмонхонадаги энг яхши нонушта;

Энг яхши меҳмонхона таъминотчиси;

Энг яхши меҳмонхона маъмурлик хизмати;

Энг яхши “хаускипинг” менеджери;

Энг яхши сотув бўлими директори;

Энг яхши йил менеджери;

Минтақадаги йил янгилиги;

Ташкент шаҳридаги йил янгилиги, номинациялари бўйича муносиблар тақдирланди.

Бу меҳмонхона саноатининг янги мукофоти бўлиб, ҳар йили турли номинациялар бўйича энг яхши меҳмонхоналарга берилади. Мукофот мамлакатининг туристик жозибадорлигини, ҳамда меҳмондўстлик соҳасида хизмат кўрсатиш салоҳиятини оширишда асосий омил бўлиб хизмат қилади.

    Бошқа янгиликлар