АсосийJamiyat

Давлат тиббий суғуртаси — аҳоли учун мутлақо бепул

'Давлат тиббий суғуртаси — аҳоли учун мутлақо бепул'ning rasmi

Давлат тиббий суғуртаси — аҳоли учун мутлақо бепул. Апрель-май ойларидан бошлаб нодавлат тиббиёт муассасалари билан ҳам шартнома тузилади.

Бу ҳақда АОКАда Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ахборот хизмати раҳбари Сайёра Шоева иштирокидаги брифингда маълум қилинди.

Қайд этилишича, соғлиқни сақлаш тизимининг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмлари Сирдарёда вилоятида тажриба синов тариқасида жорий этилмоқда.  

Суғурталаш тизимида ҳар бир фуқаронинг саломатлиги давлат ҳисобидан суғурталанмоқда. Бунда аҳоли пул тўламайди ва давлат тиббий хизматни бепул кафолатлайди, яъни тиббий хизмат харажатлари Давлат бюджети ҳисобидан қопланади.

Давлат тиббий суғуртасининг энг асосий талабларидан бири -  ўз ҳудудидаги оилавий шифохонага бириктирилган бўлиши керак. Фуқаро оилавий шифохона эшигидан кириши билан уни рўйхатга олиш, шифокорга кириши, таҳлиллардан ўтиши назоратга олинади. Кафолатланган тиббий хизматлар текин амалга оширилади.

 

    Бошқа янгиликлар