Ижтимоий тармоқларда Чинозда юк автомобили иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан хабарлар тарқалди.
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг дастлабки маълумотларга кўра, воқеа бугун, 2022 йил 1 апрель куни соат 15:00 ларда, Тошкент вилояти, Чиноз тумани ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлида содир бўлган. Ҳайдовчи, 1975 йилда туғилган С.К. тиркама уланган (тиркама устига "контейнер" ортилган) "Камаз" русумли юк транспорт воситасида ҳаракатланаётиб йўлнинг 846-километрига етган вақтда бошқарувни йўқотиши оқибатида юк автомобили ва тиркама ағдарилган.
Мазкур ЙТҲ натижасида ҳайдовчи С.К.га биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
️Ушбу ЙТҲ юзасидан Чиноз тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, айни жараёнларда ЙТҲ сабаб юзага келган тирбандлик бартараф этилмоқда.






