Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан бери 4 миллион 101 минг 951 нафар тинч аҳоли мамлакат чегарасини кесиб ўтиб, қўшни давлатлардан паноҳ топган. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги малум қилди.
Қайд этилишича, 24 февралдан бери 2 384 814 нафар украиналик Польша, 623 627 нафари Руминия, 390 187 нафари Молдова, 374 535 нафари Венгрия, 350 632 нафари Россия, 292 039 нафари Словакия, 11 821 нафари Беларусь чегараларини кесиб ўтган. Бундан ташқари, 18-23 февраль кунлари Украинанинг Донецк ва Луганск вилоятларидан 113 минг киши Россияга қочган.
Шунингдек, 24 февралдан 30 мартгача Украинада 1232 тинч аҳоли ҳалок бўлган, яна 1935 нафари яраланган. Ҳалок бўлганлар орасида – 250 нафар эркак, 176 нафар аёл, 18 нафар қиз ва 36 нафар ўғил бола бор. 58 бола ва 694 катталарнинг жинси ҳали аниқланмаган.






