АсосийSport

Суперлига. "Пахтакор" марказий баҳсда "Навбаҳор"дан устун келди

'Суперлига. "Пахтакор" марказий баҳсда "Навбаҳор"дан устун келди'ning rasmi

Суперлига 4-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар поёнига етди. 

Марказий ўйин Тошкентда бўлиб ўтди. Унда "Пахтакор" ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилди. Баҳс 1:0 ҳисобида "шерлар"нинг кичик ғалабаси билан якун топди. Гол эса Драган Черан томонидан киритилди. 

АГМК эса Самарқандда "Сурхон" билан куч синашди. Ўйин 2:1 ҳисобида олмалиқликлар ғалабаси билан якунланди. 

Навоийда эса "Қизилқум" Суперлигага қайтган "Нефтчи"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди, - 3:0

Суперлига. 4-тур.
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 1:0
Гол: Драган Черан, 83.

«Қизилқум» - «Нефтчи» - 3:0
Голлар: Станиславлевич 29 пен, Абдухолиқов 50, 66 пен.

«Сурхон» - ОКМК – 1:2
Голлар: Мирослав Маркович 51 пен., - Хуршид Ғиёсов 15 пен., Мартин Боаке 75.

    Бошқа янгиликлар