Қашқадарё вилояти Нишон тумани Ойдин маҳалласида яшовчи, шу ҳудуддаги 18-мактабнинг юқори синф ўқувчиси ўзини осиб, ўз жонига қасд қилган. Бу ҳақда «Nasafnews» хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, 22 март куни соат 22:00ларда Нишон тумани «Ойдин» МФЙда яшаган, вояга етмаган Нишон тумани ХТБга қарашли 18-сонли мактабни 10-синфда ўқиган, 2005 йилда туғилган Х.Н. ўз жонига қасд қилган.
Қиз ўз яшаш уйининг ички хонаси устунларига арқон ип билан ўзини-ўзи бўйин соҳасидан осиб, воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Нишон тумани прокуратураси терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказмоқда.






