АсосийJamiyat

Тошкентнинг айрим кўчалари бир соатга ёпилади

'Тошкентнинг айрим кўчалари бир соатга ёпилади'ning rasmi

2 апрель куни 19-мотомавсум очилиши муносабати билан ўтказиладиган мотосайёҳларнинг тантанали юриши пайтида пойтахтимиздаги бир неча кўчалар соат 12:00дан 13:00 гача ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар бермоқда

- Новза метросидан Бунёдкор шоҳ кўчаси бўйлаб Бунёдкор ва Алишер Навоий шоҳ кўчалари кесишмасигача;  

- Алишер Навоий ва Бунёдкор шоҳ кўчалари кесишмасидан Алишер Навоий шоҳ кўчаси бўйлаб Шароф Рашидов кўчасигача;

- Алишер Навоий шоҳ кўчаси ва Шароф Рашидов кўчаси кесишмасидан шу кўча бўйлаб Афросиёб кўчасигача;

- Афросиёб кўчасидан шу кўча бўйлаб Бунёдкор метро бекатигача.

    Бошқа янгиликлар