АсосийJamiyat

Бугун Олмазор туманидаги баъзи кўчалар ёпилади

'Бугун Олмазор туманидаги баъзи кўчалар ёпилади'ning rasmi

Бугун, 2 аррель куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида "Аждодлар матонати ва жасорати - авлодлар учун намунадир!" шиори остида 5300 метрга оммавий югуриш марафони бўлиб ўтади.

Шу муносабати билан, Фаробий, Шифокорлар, Қамарнисо,  Талабалар, Университет кўчалари 9:00 дан 11:00 га қадар транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун ёпилмоқда. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати маълум қилди.

"Шу сабабли, мазкур кўчалардан ҳаракатланувчи 11, 28, 31, 34, 78, 82, 87, 92, 114, 116, 131, 160-сонли автобус йўналишлари суратдаги кўчалардан ҳаракатини давом эттиришини маълум қиламиз.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз", — дейилади хабарда.

 

    Бошқа янгиликлар