АсосийJinoyat

Сурхондарёда фуқароларнинг нафақа пулларини “1Xbet”га ишлатиб юборган банк кассири қўлга олинди

'Сурхондарёда фуқароларнинг нафақа пулларини “1Xbet”га ишлатиб юборган банк кассири қўлга олинди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилояти Узун туман бўлими томонидан АТ “Халқ банки” Узун филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда, филиалнинг 2-сон сайёр кассаси кассири А.А. жорий йилнинг февраль-март ойларида ўзига бириктирилган ҳудудда 278 нафар фуқарога нақд пул кўринишида чиқарилган жами 121,1 млн сўм пенсия ва нафақа пулларини уларнинг номидан сохта имзолар қўйиш орқали ўзлаштиргани аниқланди.

Фуқаро ушбу пулларни интернет тармоғидаги “1Xbet” онлайн казино ўйинларига ишлатиб, талон-торож қилганлиги аниқланиб, текширув давомида департамент аралашуви билан 117 млн сўм қайтарилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар