Аввалроқ, Қашқадарё вилояти Нишон тумани «Ойдин» маҳалласида яшовчи вояга етмаган мактаб ўқувчиси ўзини осиб қўйгани хабар қилинган эди.
Бош прокуратурага таяниб, "Замон" нашрниинг хабар беришича, Нишон тумани Исломобод кўчасида яшаб келган мактабнинг 10 синф ўқувчиси хонасидаги устунга рўмол билан ўзини осган.
Ҳолат 22 март куни 16:00 да содир бўлган.
Ҳозирда Нишон тумани прокуратураси томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






