АсосийJamiyat

Андижонда сифат кафолати бўлмаган 16 мингдан зиёд капсулаларни Ўзбекистонга ноқонуний олиб кираётганлар қўлга тушди

'Андижонда сифат кафолати бўлмаган 16 мингдан зиёд капсулаларни Ўзбекистонга ноқонуний олиб кираётганлар қўлга тушди'ning rasmi

Товар-моддий бойликларни юртимизга турли яширин йўллар билан олиб киришга бўлган уринишлар хануз давом этмоқда. Навбатдаги хуқуқбузарлик “Дўстлик” чегара божхона пости ходимлари томонидан ўз вақтида фош этилди. Бу ҳақда Андижон вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати хабар қилмоқда. 

Хусусан, қўшни Қирғизистон Республикаси орқали юртимизга кириб келган фуқаро А.Фга тегишли бўлган қўл юклари кўздан кечирилганида, божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилмаган ҳамда декларацияда ёзиб кўрсатилмаган 16 697 дона умумий қиймати 79 540 000  сўмлик капсула кўринишидаги дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар