Пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев айни кунларда ҳоким ўринбосарлари ва секторлар раҳбарлари билан маҳаллалар ҳаёти, аҳоли турмуш тарзи ва муаммоларини ўрганмоқда.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, Ортиқхўжаев бошчилигидаги мутасаддилар кеча Юнусобод туманининг "Боғи эрам" маҳалласида бўлишди.
Шу ернинг ўзида Юнусобод тумани аҳолиси учун сайёр қабул ҳам ташкил этилиб, фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилгани айтилади.
Хусусан, ҳоким сайёр қабулдаги аёл олдида ўзидан олдинги ҳокимлар ва ўзи номидан ўзр сўради.
Ортиқхўжаев, шунингдек, 3 нафар имконияти чекланган болаларни асраб олиб, уларни спорт мусобақаларида чемпион бўлишига сабаб бўлган аёлга 3 хонали уй ваъда қилди.
"1 ҳафтада 3 хонали квартира берилади, ўзларининг номига ўтказиб берамиз",-дейди ҳоким.
Бундан таъсирланган аёл кўз ёшларини яшира олмади.
"Шунақанги миннатдорман",-дейди у қувонч ёшлари билан.
16.05.2022, 13:24
Март ойида 15 кун концерт дастурини тақдим этган Юлдуз Усмонова 2 ой ўтиб яна мухлисларини муҳташам саройга чорлаяпти. Бир йилда икки марта ва ораси икки...06.05.2022, 12:51
Юртимизга рассомчилик санъатининг янги йўналишлари кириб келмоқда. Жумладан, street-art йўналиши ҳам ана шундай янги рассомлик тури ҳисобланади. Пойтахтимизнинг "Арcа" мебел салони олдида Ўзбекистондаги биринчи йирик...11.04.2022, 12:46
Бир неча кундирки, Тошкент шаҳар ҳокими пойтахтдаги маҳаллаларда ўрганиш ишларини олиб бормоқда ва сайёр қабуллар ўтказмоқда. Ҳоким бошчилигидаги мутасаддиларнинг навбатдаги манзили Сергели тумани бўлди. Бу...07.04.2022, 13:47
Хабарингиз бор, 2022 йил 17 февраль куни Президент божхона тизимини янада ислоҳ қилиш ва коррупциядан холи соҳага айлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказиб, Давлат божхона қўмитасига...