Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида 31 март куни фуқаролар ва ички ишлар ходимлари ўртасида жанжал келиб чиққани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабар тарқалди
Вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан тушунтириш берди.
Қайд этилишича, ходимлар жамоат тартибини сақлашга уринган.
Таъкидланишича, соат 09:00да Чироқчи тумани "Оқ олтин" маҳалласида жойлашган "Шомурод ота" фермер хўжалигида содир бўлган. Ферма раҳбари А.Д. ўзига тегишли бўлган 20 гектар ер майдонини шудгор қилмоқчи бўлганида бир нечта фуқаролар томонидан қаршилик кўрсатилган. Шу сабабли фермер ички ишлар органларига ҳолат бўйича хабар бергач, ходимлар воқеа жойига етиб келиб, жамоат тартибини сақлаб, кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олган.
Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан қаршилик кўрсатган фуқароларга қонунда белгиланган тартибда чора кўриш учун суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
"Ҳолат юзасидан ўрганиш якуни билан қўшимча ахборот берилади",-дейилади вилоят ИИБ хабарида.






