Ўзбекистонда карантин эълон қилинган муддатдан, яъни 2020 йил 24 мартдан эътиборан муайян сабабларга кўра ёшга доир пенсия тайинланиши учун ўз вақтида мурожаат қилолмаган фуқароларга ўтган даврлар учун ҳам маблағ тўлиқ тўлаб берилади. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2020 йил 1 май куни пенсия ёшига етган фуқаро турли сабабларга кўра, 2022 йил январь ойида Пенсия жамғармасига мурожаат қилса, фуқарога 2020 йил 1 майдан пенсия тайинланади ва ўтган 20 ойлик пенсия миқдори тўлаб берилади.






