1

Ўзбекистонни хориж давлатларида тарғиб қилиш учун 10 млрд сўм ажратилиши мумкин

ЖАМИЯТ 04.04.2022, 15:56
Ўзбекистонни хориж давлатларида тарғиб қилиш учун 10 млрд сўм ажратилиши мумкин

Муҳокамалар порталига Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан тайёрланган "Хорижий давлатларда Ўзбекистон тарихи, маданияти ва ўзбек тилини ўрганиш тизимини кенг тарғиб этиш орқали хорижий туристлар оқимини янада кўпайтириш ҳамда мамлакатимиз нуфузини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги президент қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Қарор лойиҳасига кўра, Ўзбекистоннинг бой илмий, тарихий, маданий ва маънавий меросини ўрганишга қизиқиш юқори бўлган хорижий таълим ва илмий муассасаларда ўзбек тили ва маданияти ўқитиладиган Uzbek Studies кафедралари фаолияти йўлга қўйилади.

2023 йил 1 январдан бошлаб ҳар йили Uzacademy интернет платформаси орқали онлайн тарзда ҳамда Uzbek Studies кафедраларда таълим олаётган ёшлар ўртасида олимпиада, викторина ва мусобақаларда ғолиб бўлганлар учун «Хуш келибсиз, Ўзбекистонга!» дастури амалга оширилади.

Таъкидланишича, қарор ижросини таъминлаш билан боғлиқ масалаларни молиялаштиришга Молия вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан 10 миллиард сўм ажратади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1