1

Журналист Сурхондарёда "самосуд" қилинди

ЖАМИЯТ 04.04.2022, 16:30
Журналист Сурхондарёда "самосуд" қилинди

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида "Заковат"чи ва Кун.Уз сайти журналисти  А. Салайдинов  " самосуд" қилинганлиги тўғрисида хабарлар тарқалган хабарлар тарқалди.   

У ўзининг Facebook`даги саҳифасида ёзишича, 18 март куни соат 17:30 ларда Термиз шаҳридаги дорихонага кириб, харид якунида сотувчи қиздан чек талаб қилган. Сотувчи қиз эса пластик картага олинган маҳсулотлар учун назорат-касса машинасининг чеки берилмаслиги, бундай харид учун фақат терминал чеки берилишини билдирган. 

Шундан сўнг, у солиқ хизматининг ишонч рақамини қидириб турган вақтида дорихонада сотувчиси (йигит) уни дорихонага олиб кирган ва бошқа мижозлар олдида юзига мушт туширган. 

"Ҳали солиққа айтмоқчи эдингми, деб куракда турмайдиган сўзлар билан сўкиб, дорихонадагиларга „Шу козёл бизни жаримага тушириб юрган экан. Мана ушладик“ дея тантанали эълон қилди. XXI асрда мижозга нисбатан қилинаётган бундай муносабатдан шокда эдим», — деди Аббос Салайдинов.

 

Шундан сўнг, уларга қаршилик қилишига қарамай журналистни дорихона эгаси ва ходимлари дорилар сақланадиган омборга олиб киришган. Дорихона эшиклари эса ичкаридан ёпиб қўйилган. Тинимсиз ҳақорат қилиб, дўппослашган. 

 Ҳолат юзасидан маълумот берган Сурхондарё вилояти прокуратурасига кўра, мазкур ҳолат бўйича А.Салайдиновнинг мурожаати юзасидан шаҳар ИИБ ХПБ ТП профилактика инспектори томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари ўтказилган.  

Суд тиббиёт экспертизасининг  24.03.2022 йилдаги хулосасига кўра, А. Салайдиновнинг олган тан-жароҳати оғирлик даражасига кўра, 6 кун муддатдан ўтмайдиган тез ўтиб кетувчи “Енгил” тан-жароҳати эканлиги қайд этилган.

 Таъкидланишича, тўпланган ҳужжатлар, тарафлардан олинган тушунтириш хатлари ва экспертиза хулосасига кўра, жиноят аломатлари аниқланмаганлиги боис, жиноят иши қўзғатишни рад этилиб, С. Р ва   Ш. Н. ларга нисбатан Ўзбекистон Респубикаси МЖтКнинг 41-моддаси (ҳақорат) ва 52-моддаси 2-қисми (қасддан енгил тан жароҳати етказиш) билан, А.С. га нисбатан МЖтКнинг 41-моддаси билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилиб, маъмурий материал 31.03.2022 йилда мазмуна кўриб чиқишлик учун ЖИБ Термиз шаҳар судига юборилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1