Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Паркент туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.
Унда, фуқаро Б.Э. укаси Б.Х.га тегишли “Заркент” қишлоғи ҳудудида жойлашган 16,5 сотих нотурар жойни фуқаро А.га келгусида турар жой тоифасига ўтказиб бериш шарти билан 21 500 АҚШ долларига сотиб, белгиланган тартибга зид равишда танишлари ёрдамида сохта маълумотлар асосида ушбу нотурар жойни турар жой тоифасига ўтказиб, қалбаки ҳужжатларга асосан кадастр ҳужжатларини тайёрлаб берганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






