АсосийJinoyat

Сирдарёда фуқароларни диспетчерлик ва ҳамшира вазифасига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шифокор ушланди

'Сирдарёда фуқароларни диспетчерлик ва ҳамшира вазифасига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шифокор ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Гулистон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Гулистон шаҳар шошилинч тез тиббий ёрдам станцияси навбатчи шифокори Р.Ғ. фуқаро Д.ни танишлари ёрдамида ушбу бўлимга диспетчерлик вазифасига ишга киритиб қўйиш эвазига 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Сурхондарё вилояти бошқармалари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Шўрчи туман тиббиёт бирлашмасига қарашли тез тиббий ёрдам бўлими хўжалик бекаси М.И. фуқаро М.ни бирлашмада ишловчи танишлари ёрдамида ҳамшира вазифасида ишга киритиб қўйиш эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар