1

“Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” республика жамғармаси ташкил этилади

ЖАМИЯТ 04.04.2022, 22:13
“Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” республика жамғармаси ташкил этилади

2022 йил 5 апрелдан бошлаб Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” республика жамғармаси 
ташкил этилади.

Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгиланади:

  • йўл ҳаракатини ташкил этиш соҳасида ундириладиган айрим жарима, олинадиган йиғим ва тўловлар;
  • эксплуатация-монтаж бўлинмалари учун ҳар йили бюджет параметрларида дастурлар асосида кўзда тутиладиган маблағлар;
  • Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банкларига депозит ҳисобрақамларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
  • давлат, хорижий ва халқаро ташкилотлар томонидан ажратиладиган грантлар;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик ва хайрия тарзидаги маблағлари;
  • халқаро молиявий институтлар ва банклар томонидан ажратиладиган кредитлар;
  • қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
  • Жамғарма маблағлари фақат қуйидагилар учун мақсадли сарфланади:
  • йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситалари, уларнинг эҳтиёт қисмлари, ўрнатиш учун белгиланган конструкция ва қурилиш материаллари ҳамда махсус бўёқларини харид қилиш;
  • шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларида йўл чизиқларини чизиш, йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситаларини ўрнатиш, алмаштириш, сақлаш, демонтаж қилиш ва уларга техник хизмат кўрсатишни молиялаштириш;
  • эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан замонавий махсус техника воситалари билан таъминлаш, уларнинг ходимлари учун ҳар ойлик ва бир марталик рағбатлантириш тизимини жорий этиш;
  • йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш, йўл инфратузилмасини ривожлантириш йўналишидаги лойиҳаларни молиялаштириш;
  • мактабгача таълим ҳамда халқ таълими вазирликларига қарашли мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим муассасаларининг тарбияланувчи ва ўқувчиларида йўл ҳаракати қоидалари бўйича бошланғич билимларни шакллантиришга қаратилган моддий-техник ва ўқув базасини яратиш, шунингдек, маҳаллаларда болаларга йўл ҳаракати қоидаларини амалий ўргатиш майдончаларига йўл белгиларини ўрнатиш ва йўл чизиқларини чизиш чора-тадбирларини молиялаштириш.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1