1

“Хавфсиз йўл” индексини юритиш амалиёти йўлга қўйилади

ЖАМИЯТ 04.04.2022, 22:42
“Хавфсиз йўл” индексини юритиш амалиёти йўлга қўйилади

Президент Қарорига кўра, ҳудудларда йўл ҳаракатини самарали ташкил этиш ҳолатини баҳолаш ва бу борада маҳаллий ҳокимият органларининг масъулиятини кучайтириш мақсадида 2022 йил 1 июлдан бошлаб, республиканинг барча туман (шаҳар)лари кесимида “Хавфсиз йўл” индексини юритиш амалиёти йўлга қўйилади.

Индекс доирасида йўл инфратузилмаси ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинишининг ҳолати махсус комиссиялар томонидан 5-иловага мувофиқ 29 та индикатор бўйича ҳар чорак якунида баҳолаб борилади.

Туман (шаҳар)лар индекс кўрсаткичлари асосида йўлларда ҳаракат хавфсизлигини ташкил этишнинг ҳолати бўйича “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратилади.

Индексни юритиш вазифаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари зиммасига юкланади.

Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда етакчи илмий ташкилотлар, олимлар ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда, индексни юритиш методологиясиишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминлайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1