Туркманистонда 4 апрел куни иссиқ ҳаво тўлқинлари сабаб еттита кузатув стацияларида кунлик рекорд иссиқлик ҳароратлари янгиланди. Бу ҳақда Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогнозлари, тадқиқотлар, маърузалар телеграм канали муаллифи Эркин Абдулаҳатов ёзмоқда. Унинг таъкидлашича, муқаддам, 4 апрел бу станцияларда ҳарорат максимумлари кечагидек юқори бўлмаган.
Хусусан, пойтахт Ашхабод ҳамда Екеж метеорологик станцияларида максимал ҳароратлар қиймати олдинги рекорд кўрсатгични қарийиб 6 даражага янгилаган.
"Бу ҳайратланарли албатта",-дейди докторант.






