АсосийDunyo

Британияда коронавируснинг янги штамми аниқланди

'Британияда коронавируснинг янги штамми аниқланди'ning rasmi

У COVID'нинг икки варианти қўшилишидан пайдо бўлган ва унга вакциналарнинг таъсири ҳақида хулоса чиқариш учун етарли далиллар йўқлиги айтилмоқда.

Буюк Британияда коронавируснинг янги штамми — ХЕ аниқланди. Бу ҳақда "Коммерсантъ" хабар берди, дея ёзмоқда Zamon.uz' нашри.

Қайд этилишича, олимлар ҳозирда унинг қай даражада хавфли эканини аниқламаган. Янги вариант BA.1 ва BA.2 "омикрон" штаммлари қўшилишидан пайдо бўлган. Буюк Британия соғлиқни сақлаш хавфсизлиги агентлиги (UKHSA) маълумотларига кўра, 22 март кунги ҳолатга кўра, мамлакатда XE билан боғлиқ 637 ҳолат аниқланган.

UKHSA бош тиббий консультанти Сьюзан Хопкинс бу каби рекомбинатлар одатда популяциядан тезда мустақил кетишини таъкидлаган.

"ХЕ рекомбинати тарқалишнинг ўзгарувчан тезлигини кўрсатди ва биз ҳозир аниқ нимадир дея олмаймиз. Ҳозирча вируснинг трансмиссивлиги, оғирлиги ёки унга вакциналарнинг таъсири ҳақида хулоса чиқариш учун етарли далиллар йўқ", — деган Хопкинс.

    Бошқа янгиликлар